1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан молиявий ҳисоботлар нусхалари, жисмоний шахсларнинг сўнгги 12 ойдаги иш ҳақи тўғрисидаги, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтганлиги, давлат божи, йиғимлар ва алимент тўланганлиги, кам таъминланганлик ва фуқаронинг «Ёшлар дафтари» ёки «Аёллар дафтари»га киритилганлиги ҳақидаги жами 15 турдаги маълумотларни сўраш тартиби бекор қилинади. Ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» платформаси орқали онлайн олинади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов даромад ва мол-мулкларни мажбурий декларация қилиш тизими нима учун давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоқлари ва вояга етмаган фарзандларини қамраб олиш билан чекланаётгани, бошқа қариндошлари ҳозирча ҳисобга олинмаётганига изоҳ берди. У тизим нима сабабдан давлат хизматчиларининг харажатларини ҳисобга олмаслиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
2021 йил 1 мартдан тадбиркорларга айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этишга рухсат берилади. Хизматларни кўрсатиш Давлат хизматлари агентлигининг ягона платформаси доирасида амалга оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг